Хизматлар
Сизга мос вариантни танланг
Онлайн бепул консультация
Бизнинг телефон рақамларимиз ёки Telegram орқали боғланиб, мутахассисларимиздан сизга керакли барча маълумотларни олишингиз мумкин.
Ижара
Қисқа муддатли фойдаланиш учун идеал вариант. Биз Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш ва ўрнатиш билан мослашувчан ижара шартларини таклиф қиламиз.
Сотиб олиш
Агар сизга фотолампа доимий фойдаланиш учун керак бўлса, биз қулай шартлар ва профессионал хизмат таклиф қиламиз.
Уй шароитида хизмат
Мутахассисларимиз уйингизга бориб чақалоқни аниқ ташхис қилади ва фотолампалардан тўғри фойдаланишни ўргатади.
Сариқлик бўйича тўлиқ педиатр кўриги
Педиатр чақалоқдаги сариқлик даражасини аниқ баҳолаш учун 8 та муҳим кўрсаткични текширади.
1. Тери ва кўз ранги
Сариқлик даражаси визуал кўрик орқали баҳоланади.
2. Тана оғирлиги
Вазн йўқотиш меъёрдан ошмагани текширилади — бу билирубинга таъсир қилади.
3. Овқатланиши
Кам емайдиган чақалоқларда билирубин юқори бўлиши мумкин.
4. Сийдик ва нажас ранги
Қорамтир сийдик ёки жуда оч нажас — ўт йўллари муаммосидан дарак бўлиши мумкин.
5. Бошқа симптомлар
Ҳолсизлик, кўп ухлаб қолиш, ёмон ейиш — юқори билирубин белгиcи.
6. Транскустан билирубин (TCB)
Педиатр теридан қон олмасдан ўлчов қиладиган махсус асбобдан фойдаланади.
7. Қон таҳлили (зарур бўлса)
Билирубин юқори бўлса, умумий, тўғридан-тўғри ва билвосита билирубин таҳлили қилинади.
8. Фототерапия зарурияти
Натижаларга қараб фотолампа керак ёки керак эмаслиги аниқланади.










